“Спутник V” вакцинаси билан эмланган Президентда коронавирус аниқланди 

Олам 6325
image

Аргентина Президенти Альберто Фернандеснинг коронавирусга топширган тестида мусбат натижа қайд этилди.  

"Бугун кечқурун ҳароратим 37,3 даражага кўтарилиб, озгина бошим оғриганидан кейин тест топширдим, у ижобий чиқди", деб ёзган Президент 3 апрель куни кечқурун Тwitter'даги саҳифасида. 

Фернандес ўзини яхши ҳис қилаётганини қўшимча қилган. 

"Гарчи касаллигим ПЗР-тести билан тасдиқланишини кутаётган бўлсак-да, мен протоколга мувофиқ ўзимни аллақачон яккалаганман ва шифокорларнинг тавсияларига амал қиляпман", деган давлат раҳбари. 

Маълумот ўрнида, 2 апрель куни 62 ёшга тўлган Аргентина Президенти 
жорий йилнинг январь ойида Россиянинг "Спутник V" вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 246
Рейтинг: 2.9
t
×