Спортдаги натижалар яратилган шароитларга мос эмас – Мирзиёев

Жамият 4205
image
-

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 май куни спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Таъкидланишича, сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилинган.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилган. Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилган.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

“Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, деди давлат раҳбари.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3.1
t
×