Спорт ўйинларини лицензиясиз намойиш қилган ресторанлар огоҳлантирилди
Crime
−
05 August 2025 3327 2 minutes
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бузиб, спорт ўйинларини трансляция қилган “Bavaria plaza”, “Guten”, “Dudek”, “Мята”, “Brasserie” ва “Woodu” каби ресторанлар Адлия вазирлиги томонидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан “Eurasian broadcasting enterprise limited” компаниясига (Буюк Британия) тегишли “Setanta Sports” каналлари рухсатсиз оммавий тарзда намойиш этилиши юзасидан қонуний чора кўриш тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқилган.
Вазирлик томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра, “Setanta Sports” каналлари “Bavaria plaza”, “Guten”, “Dudek”, “Мята”, “Brasserie” ва “Woodu” умумий овқатланиш жойларида ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс рухсатисиз фойдаланилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан ушбу субъектлар қонунчиликда белгиланган тартибда огоҳлантирилган.
“Шу ўринда асарлар ва турдош ҳуқуқ объектларидан умумий овқатланиш жойларида фойдаланишда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга қатъий риоя қилинишини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ёки ҳуқуқ эгаси ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Sevimli” телеканали Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш)га мувофиқ жаримага тортилганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August