Спиртли ичимликларнинг спорт соҳасида реклама қилиниши бўйича махсус лойиҳа тайёрланмоқда

Спорт

image

ПФЛ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани ҳақида хабар бергандик.

Анжуманда ташкилот бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев фақат спорт соҳасида спиртли ичимликлар рекламасининг берилиши молиявий жиҳатдан анча фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди: “Англияда, Испанияда ва яқин Россияда ҳам спиртли ичимликлар рекламаси берилади. Масалан, Россия телеканаллари 2012 – 2016 йилларда Европа чемпионатларининг трансляцияси давомида спиртли ичимликлар рекламасидан умумий ҳаражатнинг 70 фоизини қоплай оладиган даромад кўришган. Агар биз ҳам футболда буни йўлга қўя олсак, ПФЛ ҳеч қанақасига давлат бюджетига қарам ташкилот бўлиб қолмасди. Тўғри бизда спиртли ичимликлар рекламаси таъқиқланган, лекин уни истеъмол қилиш таъқиқланмаган. Шу боисдан агар бу реклама фақат спорт соҳаси учун юналтирилса, фойдадан ҳоли бўлмасди” дея фикр билдирди мутахассис.

Шунингдек Имомхўжаев бу борада махсус лойиҳа тайёрланаётганини QALAMPIR.UZ га маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПФЛ Диёр Имомхўжаев

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг