“Special One” АПЛга қайтди

Спорт 1823
image

“Тоттенхэм Хотспур” клуби Жозе Моуриньони Англияга қайтарди. Португалиялик мутахассис лондонликларнинг янги мураббий бўлди. Бу ҳақда клуб расман эълон қилди.

Моуриньо “Тоттенхэм”да йилига 13 млн евро маош олади.

19 ноябрь куни 2014 йилдан буён “Тоттенхэм”ни бошқариб келган Маурисио Почеттино лавозимини тарк этганди. Шу вақтдаёқ унинг ўрнини Моуриньо эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Моуриньонинг сўнгги иш жойи “Манчестер Юнайтед” бўлиб қолаётганди. Португалиялик мутахассис манчестерликлар клуби бошқарувини 2018 йилнинг декабрида тарк этганди.

У муқаддам икки марта “Челси”ни бошқарган ва жамоа билан уч марта АПЛ чемпиони бўлган (2005, 2006, 2015). 

"Тоттенхэм” жорий мавсумда Англия Премьер лигасида 12 ўйинда 14 очко тўплади ва айни вақтда турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Айни вақтда турнир жадвалини 12 ўйинда 34 очко тўплаган “Тоттенҳэм”Ливерпуль” бошқариб бормоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3.1
t
×
×