Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда “Сити” “Тоттенхэм”дан устун келди
Sport
−
27 February 2025 8916 1 minute
27 февралга ўтар кечаси Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган марказий баҳсда “Манчестер Сити” Лондонда “Тоттенхэм” меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ўйинда “шаҳарликлар” сафида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу баҳсда ягона голни “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд киритди ва якунда жамоасининг ғалабасини таъминлади. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда норвегиялик футболчи яна бир бор гол урганди, аммо ВАР бу голни офсайд сабаб бекор қилди.
Шу тариқа, Гвардиола шогирдлари АПЛ тирнир жадвалида 47 очко жамғарган ҳолда 4-ўринга кўтарилиб олди.