SpaceX 60 та сунъий йўлдошни фазога олиб чиқди

Технология 2557
image
-

Бугун, 4 март куни Американинг SpaceX компанияси яна бир Falcon 9 ракетасини 60 та Starlink интернет сунъий йўлдош партияси билан космосга юборди. Космик кема учирилиши компания веб-сайтида намойиш этилди. 

Ракета Флорида штатидаги Кеннеди космик марказидан маҳаллий вақт билан 3:24 да (Тошкент вақти билан 13:24 да) учирилган. 

Бунгача ракетанинг жўнатилиши бир неча марта қолдирилган. 

Falcon 9 нинг биринчи босқичи сузувчи платформага муваффақиятли етиб борган. 

Маълумот ўрнида, Starlink - бу дунё аҳолисини интернетга кенг полосали уланишини таъминлашга қодир замонавий сунъий йўлдош тармоғи.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×