Соврин жамғармаси 750 минг долларлик турнирда ўзбек шахматчиси Карлсенни мағлуб этди
Спорт
−
07 Февраль 2025 12908 1 дақиқа
Бугун, 7 февраль куни Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess Grand Slam” турнири старт олди.
Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров 5-турда норвегиялик машҳур шахматчи Магнус Карлсенни қора доналарда мағлуб этиб, турнир пешқадамларидан бирига айланиб олди.
Ҳозиргача Синдоров 5 та имкониятда 4,5 очко жамғарган. Америкалик Фабиано Каруана ҳам худди шунча очкога эга.
Эътиборлиси, Синдоров турнирнинг 4-турида ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади.
Мусобақада Синдоровдан ташқари яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. 5 та турдан кейин Абдусатторов ҳисобида 2,5 очко мавжуд ва ҳозирда Нодирбек турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, турнир баҳслари 14 февралга қадар давом этади. Мусобақа соврин жамғармаси 750 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь