Соврин жамғармаси 750 минг долларлик турнирда ўзбек шахматчиси Карлсенни мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 7 февраль куни Германиянинг Вайссенхаус  шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess Grand Slam” турнири старт олди.

Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров 5-турда норвегиялик машҳур шахматчи Магнус Карлсенни қора доналарда мағлуб этиб, турнир пешқадамларидан бирига айланиб олди.

Ҳозиргача Синдоров 5 та имкониятда 4,5 очко жамғарган. Америкалик Фабиано Каруана ҳам худди шунча очкога эга.

Эътиборлиси, Синдоров турнирнинг 4-турида ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади.

Мусобақада Синдоровдан ташқари яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. 5 та турдан кейин Абдусатторов ҳисобида 2,5 очко мавжуд ва ҳозирда Нодирбек турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, турнир баҳслари 14 февралга қадар давом этади. Мусобақа соврин жамғармаси 750 минг АҚШ долларини ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Магнус Карлсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг