Сомали Президенти хавотирда. У АҚШ ҳарбий кучларини олиб қолишни хоҳлаяпти

World

image

Сомали Президенти Муҳаммад Абдаллаҳ Фармажо АҚШ ҳарбий кучларининг Сомалидан олиб чиқиб кетилишини хоҳламайди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'ида ёзиб қолдирган.

"АҚШ ҳарбий кўмаги "Аш-Шабаб" террорчиларига қарши курашни самаралироқ қилади. Шунингдек, у Сомали ярим ороли хавфсизлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшади", деб ёзган Фармажо.

Унинг сўзларига кўра, Сомали ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатлар хавфсизлик соҳасида ҳам ўз аксини топиши керак. 

Маълумотларга кўра, айни пайтда Сомалида 700 нафар АҚШ ҳарбийлари бор. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ қўшинларини Сомалидан олиб чиқиб кетиш ниятида эканлиги айтилганди.

Маълумот учун, Пентагон бу борада расмий баёнот бермаган.


Tags

Rate Count

76

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends

News on the topic