Солиқ органлари тадбиркорларга ҳисоботларни шакллантириб беради

Жамият

image

2024 йил 1 январдан солиқ органлари юридик шахсларнинг қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), айланма солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларини шакллантириши мумкин бўлади. Бу тадбиркорларнинг истагига кўра амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси солиқ органларининг айрим солиқ ҳисоботларини шакллантириши тўғрисидаги қарорига кўра, ҳужжатлар автоматик тарзда тайёрланади.

Ҳужжатга кўра, ҳисоботларни тайёрлаш учун ички манбалар (солиқ тўловчининг солиқ ва молиявий ҳисоботлари, электрон ҳисоб-фактуралар, онлайн назорат-касса машиналари, онлайн чеклар ва бошқалар) маълумотлари билан бир қаторда ташқи манбалардан (бошқа давлат органлари тизимлари) ҳам фойдаланилади. 

Маълум қилинишича, ҳисобот солиқ тўловчининг шахсий кабинетида акс этади. У ёки унинг ваколатли вакили тузилган ҳисоботнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаши ёки ҳужжатни қайта расмийлаштириб, солиқ органларига тақдим этиши керак бўлади.

Савдо квитанцияларини беришда техник хатоларни тузатиш кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан киритиш мумкин бўлса, 20 октябрдан бошлаб ҳисобот даврининг охиригача вақт ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ тадбиркор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг