Солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт жорий этилади
Жамият
−
24 Январь 2020
6125Солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт жорий этилади. Унда солиқ органлари ходимлари солиқ назорати бўйича малакасини оширади, уларга соҳадаги янги билимларни бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтилди.
Фискал атамаси илк бор Россия императори Пётр I даврида ишлатилган. Фискал лавозимидаги шахсларнинг вазифаси ўша даврда суд ва молия соҳасида шахслар фаолиятини назорат қилиш ва уларга кўмак беришдан иборат бўлган. Ҳозирда фискал лавозими ривожланган давлатларда молия, солиқ ва бошқа соҳаларда жорий қилинган.
Айни пайтда Ўзбекистонда солиқ соҳасида фискал маълумотлар оператори мавжуд бўлиб, онлайн режимида фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини бажаради. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази ДУКка бу вазифа топширилган.
LiveБарчаси