Сохта диплом сабаб икки депутат ишдан кетди     

Олам

image

Бугун, 6 июль куни Қирғизистон Республикаси парламенти – Жўқорғу Кенешнинг икки депутати – Фарҳод Исмоилов ва Фарҳодбек Алимжонов ўз мандатидан озод этилди. Бунга уларнинг олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги дипломлари ҳақиқий бўлмагани сабаб бўлди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги комиссияси вакилларининг таъкидлашича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан олинган маълумотларни текшириш давомида Фаҳодбек Алимжоновга олий маълумот тўғрисидаги диплом таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўпол равишда бузган ҳолда берилгани аниқланган. Чунки у 2012 ва 2015 йилларда имтиҳонларни қайта топшира олмаган. Алимжонов бу пайтда мамлакатдан ташқарида бўлган.

Таълим вазирлиги имтиҳонлар натижаларини бекор қилишни, Фарҳодбек Алимжоновнинг Ўш давлат университети дипломини, шунингдек, Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Бошқарув академиясида олган магистрлик даражасини олиб қўйишни таклиф қилган.

Фарҳод Исмоилов эса ўзи кўрсатган йилларда Қирғизистон миллий университети талабалари рўйхатида бўлмаган. Унинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича дипломи, кейинчалик ҳуқуқшунослик магистри даражаси ҳам ҳақиқий эмас деб топилган.

Маълумот учун, Фарҳат Исмоилов Жогорку Кенешдаги  “Ата Журт Қирғизистон” фракцияси, Фарходбек Алимжонов эса“Альянс” фракцияси аъзоси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон депутат парламент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг