Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилди
Жамият
−
26 Ноябрь 2020
6390Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатда соғлиқни сақлаш соҳасига оид амалдаги қонунлар, қарорлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари бирлаштирилган ва бирхиллаштирилган. Ҳужжат 21 боб ва 180 моддадан иборат.
Кодекс лойиҳасига соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий атамалар ва тушунчалар бўлими ҳам киритилган. Соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий ёрдамни ташкил этиш батафсил ёритилган.
Кодексда тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини тартибга солиш, кўрсатиладиган хизматлар тури ва ҳажмини белгилаш назарда тутилган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек айрим турдаги тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш белгиланган.
Лойиҳада давлат томонидан тартибга солиш, соҳани бошқариш, тиббиёт муассасаларида назорат ва кузатувни, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасида идоралараро ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби келтирилган. Кодексда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш механизмлари баён этилган бўлимлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, санитария-эпидемиологик назоратни ташкил этиш батафсил кўриб чиқилган.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим ва илмий фаолиятни тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
LiveБарчаси