Сочини кучли ёмғирдан кейин сув босди (фото+видео)

Олам

image

Россиянинг Сочи шаҳрида кеча, 4 июль куни бошланган кучли ёмғир сабаб тошқинлар юз берди. Ҳерота ва Мацеста дарёларида сув фавқулодда даражада кўтарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият дарёлар қирғоғидан тошгудек бўлса, Адлеров ва Хостин туманлари аҳолисини эвакуация қилишни режалаштирган. Шаҳар аҳолиси хавф сиреналари тинмаётганини айтмоқда.

Якшанба куни ёмғир ёғиши оқибатида Сочи соҳилига ойлик ёғин тушган. Бутун шаҳар бўйлаб жала, момоқалдироқ, кучли шамол кузатилган. Хостин туманидаги “Алеан Спутник” ва Кудепстадаги “Бургас” меҳмонхоналарини сув босган.

“Дарёнинг Хоста туманидаги “Алеан Спутник” меҳмонхонаси ўтувчи қисмида тўсиқ пайдо бўлиб, ҳудудни сув босишига сабаб бўлди. Ҳозир бу ерда тозалаш ишлари якунланди ва сув оқмоқда... Кудепстадаги “Бургас” курорти ҳудудида ҳам тошқин кузатилмоқда. Энди сув даражаси пасаймоқда”, дейилади шаҳар маъмурияти хабарида.

Сочининг пляжларида “Бўрон вақти сузиш тақиқланади” ёзувли лавҳалар ўрнатилди, сув томонга ўтиш тўсиб қўйилган. Денгизда кучли бўрон давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сочи тошқин

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг