Собиқ вазир дунёдаги энг хавфли давлатни айтди

Олам 15186
image

AҚШ собиқ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис Покистонни жамиятни радикаллашиши ва ядро потенциалининг жадал ривожланиши сабабли дунёдаги энг хавфли мамлакат деб билишини айтди, дея хабар беради РИА Новости.

Кеча, 3 сентябрь  куни Пентагон собиқ раҳбарининг " Call Sign Chaos: Етакчиликни ўрганиш" китоби сотувга чиқди. Унда Мэттис шундай деб ёзган: "Мен муомала қилган барча мамлакатлардан Покистонни энг хавфли деб биламан."

"Жамиятнинг радикаллашуви", Пентагон собиқ раҳбари Нью-Йоркдаги ташқи алоқалар бўйича кенгашда нутқ сўзлади. 

"Улар нима бўлаётганидан хабардор, буни тушунади. Радикаллашган жамиятни олганда, дунёдаги энг тез ривожланаётган ядро арсеналига қўшганингизда, менинг фикрларимдан бири нимага эътибор қаратишимиз кераклигини тушунасиз, қурол назорати ва тарқатмаслик. Бу ҳозирда энг катта муаммо", деди Мэттис.

2017 йил январь ойида Трамп маъмуриятининг бошидан Пентагон раҳбари бўлиб ишлаган Мэттис 2018 йил 31 декабрда истеъфога чиқди. Мэттиснинг истеъфога чиқиши, Трампнинг 2018 йил охирида AҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши ҳақидаги қарори билан боғлиқлиги аниқланган. 

Истеъфодаги хатда Мудофаа вазири Президент Трамп билан бир қатор келишмовчиликларга ишора қилди, аммо ишдан кетгач, у ҳозирги маъмуриянинг ҳаракатлари ҳақида изоҳ бермаган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×