Собиқ сенатор Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси этиб тайинланди
Жамият
−
13 Июнь 2020 7013 1 дақиқа
Алишер Курманов Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.
Бугун, 13 июнь куни Алишер Курманов Тошкентдан Киев шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Алишер Курманов аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
У аввал Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ҳам фаолият юритган.
Live
Барчаси