Собиқ “Реал” аъзоси фаолиятини Бразилияда давом эттиради

Спорт

image

Эркин агент мақомида бўлган колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби футболчисига айланади. Бу ҳақда спорт журналисти Вене Касагранде ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, яқин кунларда томонлар ўртасида келишувга эришилиши кутилмоқда. 

32 ёшли Родригес 2023 йилнинг апрелида “Олимпиакос”ни тарк этганидан бери жамоасиз эди. У 2022 йилнинг сентябрь ойидан буён Греция клубида ўйнаб келаётганди. Хамес “Олимпиакос”да 23 та ўйинда 5 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. 

Фаолияти давомида ярим ҳимоячи “Ал-Райян”, “Эвертон”, “Реал Мадрид”, “Бавария”, “Монако”, “Порту” ва “Атлетико Банфилд” шарафини ҳимоя қилган.

2011 йил октябрь ойида Родригес Колумбия терма жамоасида дебют қилган. У терма жамоада 90 та ўйин ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Хамес Родригес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг