Собиқ Президентга тегишли қаср сотувга қўйилди
Олам
−
05 Март 2021
25999АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп номига рўйхатдан ўтган компания Флорида штатидаги океанбўйида жойлашган қасрни 49 миллион долларга сотувга қўйди. Бу ҳақда "The New York Post" хабар берган.
Уй Палм-Бич курорт шаҳрида жойлашган. Кўчмас мулк Трампнинг ўзи ҳозир оиласи билан яшайдиган Мар-а-Лаго қароргоҳига яқин.
Қайд этилишича, қасрнинг келажакдаги эгаси собиқ Президентнинг гольф клубига тўлиқ аъзолик ҳуқуқини олади.
Икки қаватли қаср тахминан 3 минг 185 квадрат метрни ташкил этади, унда саккизта ётоқхона, тўққизта ҳаммом, кутубхона, меҳмонхона ва терраса мавжуд.
Бино 1956 йилда қурилган, аммо замонавий таъмирдан чиққан.
Уйнинг асосий хусусияти - океанга қараган панорамали терраса ва кимсасиз пляж.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь