Собиқ Президент Жээнбеков судга чақирилди

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ амалдор Дуйшенбек Зилалиев иши бўйича кўрсатма бериш учун судга чақирилди.

Зилалиев ноқонуний бойлик орттиришда айбланяпти. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси унинг банкдаги сейфидан 1 млн доллар топилганини маълум қилди.

Собиқ амалдорнинг адвокатига кўра, бу пуллар Сооронбай Жээнбековнинг сайловолди кампанияси учун тадбиркорлардан йиғилган.

Жээнбекорв яқингача Президент бўлгани учун суд уни сўроқ қилмаётганди. Аммо ҳимояланувчи томон қатъий талаб қилгач, собиқ давлат раҳбари судга чақирилди.

Бироқ собиқ Президент судга келмаслиги ҳам мумкин. Қонунга кўра, унинг мақоми судга мажбуран олиб келишга йўл қўймайди.

Сооронбай Жээнбековнинг адвокати унинг мижозига туҳмат қилишаётганини айтди. У собиқ Президентнинг бу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.

Аввалроқ, 2020 йилнинг 5 октябрь куни Бишкекдаги намойишни тарқатш вақтида жабрланганлар Сооронбай Жээнбековни жазолашни талаб қилиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Сооронбай Жээнбеков

Баҳолаганлар

479

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг