Собиқ канцлер устидан жиноят иши қўзғатилди
Олам
−
24 Февраль
5445Австриянинг собиқ канцлери ва Австрия халқ партиясининг собиқ раиси Себастьян Курц ёлғон гувоҳлик бергани учун саккиз ойлик синов муддатига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Курцнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар қилди.
2017-2021 йилларда Австрия ҳукуматини бошқарган Курц устидан суд жараёни 2023 йил 18 октябрда бошланган. Иқтисодий жиноятлар ва коррупсияга қарши кураш прокуратураси уни ÖBAG давлат инвестиция холдинги раҳбарини тайинлаш ҳолати юзасидан парламент текшируви чоғида ёлғон кўрсатма берганликда гумон қилди. Курцнинг таъкидлашича, у холдинг раҳбариятини танлаш жараёнига таъсир ўтказмаган. Собиқ канцлер айбловларни ёлғон деб атаб, ҳақиқат ошкор бўлишини интиқлик билан кутаётганини ҳамда бу иш юзасидан шикоят қилишини айтган.
"Мен бу адолатсиз айблов бўйича суд қарори устидан шикоят қиламан. Менинг тўрт йил аввал парламентда ёлғон гапирган-гапирмаганим ҳақидаги суд жараёни сиёсий рақибларим томонидан берилган шикоятга асосланган. Мен ҳали ҳам бу жирканч ишни қилмаганлигимни таъкидлайман ва иккинчи инстансияда оқланишимга ишончим комил”, деб ёзган сиёсатчи ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Париж апелляция суди Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозининг 2012 йилдаги сайловолди кампаниясини молиялаштиргани учун берилган жазони олти ойлик қамоқ жазосига ўзгартирган эди.
LiveБарчаси