Назарбоевнинг зирҳли автомобили сотувга қўйилди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг эксклюзив автомобили сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Toppress” хабар беради.

Қайд этилишича, Қозоғистондаги автомобиль савдоси билан шуғулланадиган онлайн платформага Нурсултон Назарбоевга тегишли бўлган Mercedes 600 SEL (Sonderschutz) GUARD B7 русумли автомобиль расми жойланиб, унинг сотувга қўйилгани эълон қилинган. Сотувчининг тавсифига кўра, машина ҳозир Тараз шаҳрида бўлиб, унинг барча қисмлари асл ҳолида сақланган. 

Айтилишича, автомобиль Германиядаги фабрикада махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган. Машина Калашников автомати ва снайпер ўқларига бардош бера олиши, завод зирҳли капсуласига асосланиб ишлаб чиқарилгани ёзилган. Худди шундай Mercedes S600 Guard Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварднадзенинг ҳаётини сақлаб қолган. Унинг машинасига граната ва оғир пулемётлар билан ҳужум қилинган, бироқ сиёсатчи жабрланмаган. 

Сотувчига кўра, Россия Президенти Владимир Путиннинг ҳам худди шундай машинаси 1,3 миллион еврога сотилган. Назарбоевга тегишли автомобиль эса 222 млн тенге (тахминан 454 минг евро)га баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Нурсултон Назарбоев автомобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг