Собиқ бош вазир ва собиқ мэр халқаро қидирувга берилди
Олам
−
27 Октябрь 2020
8838Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаковга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Жазони ижро этиш давлат хизматига таяниб, "24.kg" хабар берди.
Қидирув, шунингдек, Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимовга нисбатан ҳам эълон қилинган. Унга нисбатан аввалроқ жазодан қочиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларидан кейин, 7 фоизлик минимум овозни тўплай олмаган партия тарафдорлари норозилик намойишларини бошлади.Бир неча кун давом этган намойиш ва тартибсизликлар ортидан Бош вазир Кубатбек Боронов ва унинг Ҳукумати истеъфога чиқди. Намойишчилар давлат идораларини эгаллаб олди.
Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.
Сооронбай Жээнбеков Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий қилди ва пойтахтга ҳарбийлар киритилди. Бунинг натижасида вазият бироз тинчиди. Аммо намойишчилар Президентдан истеъфога чиқишини талаб қилди. Натижада 15 октябрда Жээнбеков халқига қарата ўқ узиб, қон тўкмаслик учун истеъфо берди.
Унинг вазифасини вақтинча бажариши керак бўлган парламент спикери Канат Исаев бундан бош тортди. Натижада давлат раҳбари ваколати намойишлар ортидан Бош вазир бўлган Садир Жапаровга ўтди.
LiveБарчаси