Собиқ Бош вазир 6 йилга қамалди

Олам

image

Бугун, 6 июль куни Мўғулистон собиқ Бош вазири Жаргалтулгин Эрдэнэбат ҳокимият ваколатларини суиистеъмол  қилгани учун 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 

Мазкур қарор Сухбаатар туман суди томонидан қабул қилинган.

Шунингдек, собиқ Бош вазир 6 йил давомида давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан мосуво этилган. 

Мўғулистонда 24 июнь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида собиқ Бош вазир ва ҳукмрон Мўғулистон Халқ партиясининг аъзоси Жаргалтулгин Эрдэнэбат қамоқхонада бўлишига қарамай, депутатликка даъвогар бўлиб Селенга вилоятининг туманида ғалаба қозонди.

Маълумот ўрнида, Эрдэнэбат 1974 йилда туғилган. 2016-2017 йилларда Мўғулистон Бош вазири лавозимида фаолият юритган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мўғулистон Жаргалтулгин Эрдэнэбат

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг