Собиқ ҳоким янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилишида ишдан олиниши қўллаб-қувватланган Мингбулоқ туманининг собиқ ҳокими Нуршод Нурмаматович Худойбердиев Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур тайинлов Республика қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилган.

Нуршод Худойбердиев 1983 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон  туманида туғилган. Маълумоти олий - 2004 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти “Сувназорат” инспекциясида турли вазифаларда ишлаган. 2015-2016 йилларда Мингбулоқ тумани Зардарё ирригация тизими бошқармаси бошлиғи бўлган. 2016-2017 йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017-2019 йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган. 

Маълумот учун, Нуршод Худойбердиев 2019 йилдан 2024 йил август ойига қадар Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг туман ҳокими Нуршод Худойбердиевни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллаб,  Аҳрор Аҳмадалиевич Мансуровни Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким қишлоқ хўжалиги бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made