Собиқ ҳоким Бандлик бош бошқармасига бошлиқ бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан Жаҳонгир Собиталиевич Жуманов Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар  берди.

Қайд этилишича, Жаҳонгир Жуманов 1982 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. У давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга, олий маълумотли иқтисодчи.

Жаҳонгир Жуманов Фарғона вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари, Олтиариқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, Фарғона вилояти ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири ҳамда Фурқат тумани ҳокими каби масъулиятли лавозимларда иш олиб борган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 17 июль кунида Жаҳонгир Жуманов Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича ўтказилган видеоселекторда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани учун Фурқат тумани ҳокими лавозимидан ишдан олинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камолиддин Маъмурович Шерматов Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Бандлик бош бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made