Хоразм вилояти Экология бошқармасига бошлиқ тайинланди
Local
−
21 August 2024 9229 1 minute
Камолиддин Маъмурович Шерматов Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тайинлов Экология вазирининг тегишли буйруғига кўра амалга оширилди.
Маълумот учун, Камолиддин Шерматов 1974 йил 29 майда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Зарафшон миллий табиат боғи директори ва бошқа лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Экология вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Экология бошқармасига бошлиқ тайинланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August