Самарқанд вилояти Экология бошқармасига бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Бахтиёр Муқимович Жўраев Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармаси хабар берди.

Маълумот учун, Бахтиёр Муқимович Жўраев 1988 йилда Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтининг бакалаври, 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган.

2015 йилдан буён Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида турли лавозимларда ишлаб келган. 2017–2021 йилларда Давлат экологик экспертизаси маркази директори лавозимида ишлаган. 2021–2024 йилларда Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига раҳбарлик қилган.

Шунингдек, Хушбаков Дилшод Муродуллаевич Экология вазирининг тегишли буйруғига кўра Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Дилшод Хушбаков 1988 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. 2013 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, шунингдек, Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

2014–2016 йилларда Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасида, 2017–2019 йилларда вилоят ҳокимлигида ишлаган. 2019–2020 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси Кадрлар бўйича бош инспектори сифатида фаолият юритган. 2020 йилдан бугунга қадар эса вилоят ҳокимлигида етакчи мутахассис сифатида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Экология бошлиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг