Собиқ президент ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди

Олам

image

Бишкек шаҳридаги Октябрь туман суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни собиқ давлат амалдорларини ҳақорат қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақда "24.kg" хабар берди.

Уч нафар собиқ давлат амалдори: парламент депутати Аҳматбек Келдибеков, Бош прокурор Азимбек Бекназаров ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Кенешбек Дуйшебаев “Апрель” телеканали ва Алмазбек Атамбоев устидан шикоят қилган.

Суд шикоятчилар талабини қондирган ва Алмазбек Атамбоевга ҳар бир шикоятчига 100 минг сомдан тўлаш мажбуриятини юклаган. 

Шикоятчилар бу пулларни хайрияга сарфламоқчи. Жавобгарнинг ҳимоячиси суд қарори устидан юқори инстанцияларга мурожаат қилиши айтилган.

Маълумот учун, Аҳматбек Келдибеков, Азимбек Бекназаров ва Кенешбек Дуйшебаев Алмазбек Атамбоевнинг “Апрель” телеканалида берган интервьюсида уларга қарата айтилган гаплардан ғазабланиб, судга мурожаат қилганди.

Алмазбек Атамбоев Қирғизистоннинг 4-президенти. У 2011-2017 йилларда Қирғизистонни бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг