Собиқ Адлия вазири вазирликнинг Қашқадарё вилояти бошқармасига раҳбар бўлди

Жамият

image

Бугун, 4 март куни Музраф Икромов Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бу лавозимда у 2018 йилдан бери ишлаган Салоҳиддин Нуриевнинг ўрнида иш бошлади. 

Музраф Икромов 1973 йили 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий, мутахассислиги — ҳуқуқшунос.

У 1990—1995-йилларда Тошкент давлат юридик институтида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1995 йили Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

2007 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 2008—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири бўлиб ишлаган.

2012—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш бўйича шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2015-2017 йилларда у Адлия вазири бўлган. Бугунгача Музраф Икромов Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаган.

Ҳозирча Ҳисоб палатасига ким раис бўлгани маълум эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Адлия вазирлиги Музраф Икромов

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг