Соҳиб Аббосхон АҚШга кетганидан афсусдами?

Интервью

Ижодкор инсонлар санъатнинг ҳеч бўлмаса биттагина йўналишида муваффақиятга ва машҳурликка эришса одатда ўз натижасидан  қониқади. Лекин шундай инсонлар ҳам борки, уларнинг ижодий фаолияти биргина йўналиш билан чекланиб қолмайди ва серқирра ижодкор номини олади. Шулардан бири Соҳиб Аббосхон. У “Занжир” сериалидаги Баҳром роли билан танилганидан сўнг режиссёр сифатида “Сен мени севасанми?”, “Виждон”, “Янги бой”, “Киракаш”, “Сўнги Нафасимгача” ва “Кунлардан бир кун” каби қатор фильмларни суратга олди. Қолаверса, бир муддат телевидениеда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритди. Аммо, муваффақиятли ижодкор мана беш йилдирки, Америка Қўшма Штатларида яшаяпти. 

QALAMPIR.UZ мухбири видеоконференцалоқа орқали Соҳиб Аббосхон билан суҳбатлашиб, унга қатор саволлар билан юзланди.

Мазкур суҳбатда Соҳиб Аббосхон қуйидагилар ҳақида сўз юритди:

 ⁃ ўзи суратга олган фильмлардан қанча даромад кўргани;

 ⁃ телевидениеда юқори лавозимларга тайинланиши;

 ⁃ ойига 5000 АҚШ доллари топасан, деган ваъдаларга ишониб океан ортига йўл олгани;

 ⁃ пицца пишириб, киракашлик қилгани;

 ⁃ ҳозирда нима билан шуғулланаётгани;

 ⁃ Ўзбекистонга қачон қайтиши.

Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

939

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг