Словениялик мураббий Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси словениялик мураббий Сречко Катанец билан оғзаки келишувга эришди. У миллий терма жамоани бошқариши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш бўйича бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди ўрганиб чиқилган. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра, словениялик мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул, деб топилган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришган ва кейинги ҳафта Сречко Катанец ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон футбол терма жамоасини Вадим Абрамов бошқарган. Абрамов Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаш 2-босқичи доирасидаги Саудия Aрабистони терма жамоасига қарши ўйинда йирик 3:0 ҳисобда йутқазганидан сўнг, ўз вазифасидан озод қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг