Словакияда ўқувчи пичоқ билан гимназияга ҳужум қилди. Қурбонлар бор
Олам
−
16 Январь
1852Словакиянинг Спишска Стара Вес шаҳрида ўқувчи гимназияга пичоқ билан ҳужум қилди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда TA3 телеканали хабар берди.
“Ҳозирга қадар тасдиқланган мълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, яна бир киши оғир аҳволда. Жароҳатланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
Маҳаллий полицияга кўра, гумонланувчи қочишга уринган, бироқ тез орада қўлга олинган. У 18 ёшли ўқувчи бўлиб, воқеа содир бўлган ўқув юртида ўқиётгани аниқланган. Тахминларга кўра, у пичоқ билан бир ўқитувчи ва икки ўқувчига ҳужум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хорватия пойтахти Загреб шаҳрининг Пречко туманидаги умумтаълим мактабларидан бирида ўқитувчи ва ўқувчилар пичоқланган, етти киши жароҳат олган ва бир ўқувчи ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси