“Раҳмат сизга, Great Chuso!”. Саида Мирзиёева Оксана Чусовитинани табриклади
Спорт
−
05 Март 2022
8995Оксана Чусовитина ваъдасини бажарди. У Ўзбекистонган олтин медаль олиб келди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ҳам спортчини табриклади.
“Мен спортдаги фаолиятимни Ўзбекистон шарафи учун медаль қозонмасдан якунлай олмайман” дея берган ваъдангиз ёдимизда, Оксана Александровна!
Сиз ваъдангизни бажардингиз, мамлакатга олтин медаль олиб келдингиз. Сизни Доҳада бўлиб ўтган Жаҳон Кубогининг иккинчи босқичида ғолиб бўлганингиз билан чин юракдан табриклайман! Спорт гимнастикаси бўйича жамоамизни табриклайман!”, деди Саида Мирзиёева.
Мирзиёеванинг таъкидлашича, спортчининг ғалабаси нафақат спортдаги ютуқ, балки, шубҳасиз қатъият, ирода ва ватанпарварлик намунасидир.
“Раҳмат сизга, Great Chuso! Сиз Ўзбекистоннинг ва дунёнинг буюк спортчисисиз, бундан кейинги ғалабаларингизни интизорлик билан кутиб қоламиз!”, дея миннатдорли билдирди фонд раиси ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этган эди. Спортчи Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2021 йилларда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган. У 1992 йили жамоавий баҳсда Олимпия чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.
Оксана Чусовитина Токио Олимпиадасидаги иштирокидан сўнг спортдан кетганини эълон қилганди. 2021 йилнинг октябрь ойига келиб, у яна спортдаги карьерасини давом эттирмоқчилигини билдирди.
LiveБарчаси