46 яшар Оксана Чусовитина яна бир олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этди. Спортчи Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди. 

Таяниб сакраш дастурида қатнашган Чусовитина 13.433 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Умумий ҳисобда биринчи ўрин ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитинага (13.433), иккинчи ўрин венгириялик Мария Баскайга (13.150), учинчи ўрин россиялик Виктория Листунова (13.133)га насиб қилди.

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2021 йилларда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган. У 1992 йили жамоавий баҳсда Олимпия чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина Токио Олимпиадасидаги иштирокидан сўнг спортдан кетганини эълон қилганди. 2021 йилнинг октябрь ойига келиб, у яна спортдаги карьерасини давом эттирмоқчилигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

523

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг