Сиз унга осон бўлган деб ўйлайсизми? – Саида Мирзиёева илк бор омма қаршисида отаси ҳақида гапирди

Жамият 38003
image

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева илк бор омма қаршисида отаси – Президент Шавкат Мирзиёев ҳақида гапирди. Ноширлик матбаа соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш коллежининг янги биноси очилиш маросимида қатнашган Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёевни ўқувчиларга ўрнак сифатида кўрсатиб, унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида шундай дейди: 

“Азиз дўстларим, ёшлар. Сиз эртага бизнинг ўрнимизни эгаллайсизлар ва бизнинг йўлимизни давом эттирасизлар. Биз сизларга ўз имкониятларингизни намойиш қила олишингиз ва мақсадларингизга етишишингиз учун керак бўлган шароитни яратдик. Муваффақият улкан меҳнат ҳосиласи.

Қачонлардир Зомин тоғларида дунёга келган отам, ёшлигида ўз олдига катта мақсад қўйди ва ҳеч нимага қарамасдан у ўз мақсадига интилди, уни кўра билди. Сиз унга осон бўлган деб ўйлайсизми? Йўқ, менинг отам илк уринишда институтга кирмаган. Аммо бу уни тўхтата олмаган, у янада кучли, ҳаракатчан бўлган ва маълум вақт ўтиб олийгоҳга кирган. Бу нимадан дарак беради? Ҳеч қандай тўсиқ олдида тўхтаб қолиш керакмас, ҳеч қачон қийинчиликлардан қўрқманг. Қийинчилик ўсиш, ривожланиш учун имконият. Хато – муваффақиятларингизнинг тамал тоши. Хатоларсиз юқори марраларни эгаллаб бўлмайди. Маррани юқори олинг. Келажагингиз учун барча эшиклар очиқ. Сизлар учун ҳозир энг зўр вақт. Тўғри эшикларни очинг ва энг зўр эшикларни танланг. Тақдирингиз ўз қўлингизда. Ўз мақсадларингизга эришишингизга ишонамиз ва ютуқларингиздан ҳамиша қувонамиз. Омад сизга азизларим”.

Маълумот учун, мазкур таълим маскани 1970 йил Тошкент матбаа техникуми сифатида фаолият бошлаган. 2004 йил 27 январдаги техникумга Тошкент матбаа-ноширлик касб-ҳунар коллежи мақоми берилган.

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 2 февралдаги фармонига мувофиқ, коллеж Ноширлик матбаа соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш коллежига ўзгартирилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тасарруфига ўтказилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1329
Рейтинг: 3
t
×