Сиёсат бошида аёллар. Эмина Эрдўған Истанбулда Ғазо учун йиғин қилмоқчи
Олам
−
09 Ноябрь 2023
406715 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ғазо секторидаги вазият бўйича халқаро йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 9 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида маълум қилди.
“15 ноябрь куни Истанбулда Ғазо бўйича халқаро йиғилиш бўлиб ўтади”, дейди Эрдўған, Туркия инқирозни ҳал қилиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларини давом эттиришини қайд этиб.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Истанбулдаги учрашув унинг рафиқаси Эмина Эрдўған бошчилигида ўтказилади.
“Умид қиламанки, 15 ноябрь куни Истанбулда рафиқам бошчилигида давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқалари иштирокида халқаро учрашув бўлиб ўтади. Бу Ғазодаги биродарларимиз билан кучли бирдамлигимизни намоён этади”, дейди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь куни Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Эрдўған Туркия Ғазо секторидаги қилмишлари учун Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилиш ниятида эканини айтди.