Сицилия мафияси. Италияда яна бир жиноий оила “тозаланди”

Олам

image

Бугун, 6 октябрь куни Италия Молиявий гвардияси Сицилиядаги мафия гуруҳининг 98 миллион евролик активларини мусодара қилди. Бу ҳақда Италия хавфсизлик агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, Сицилиянинг турли провинциялари, Ломбардия минтақаси, Венето ва Лациода ўтказилган операцияларда 50 нафар гвардия ходими иштирок этган.

Активлар Сицилиянинг Катания провинциясида жойлашган ва 2021 йилдан бери ҳибсда сақланаётган Сиверинолар оиласига тегишли экани аниқланган. Уларнинг аниқланган қора ишлари судга тақдим қилинган. Унга кўра, Ота ва ўғил Сиверинолар жиноий фаолият билан шуғулланувчи оилалардан бирининг “хазинасини” тўлдириш ва аъзоларига “барқарор ва узоқ муддатли” ёрдам бериш орқали уларни қўллаб-қувватлаб келган.

“Сиверинолар оиласи дастлаб ўз яшаш жойларида логистика ва транспорт билан шуғулланган, кейинчалик ноқонуний фаолиятини кенгайтириб, нефть маҳсулотларини тарқатиш секторига ҳам қўл чўзган”, дейилади Молиявий гвардиянинг бу ҳақдаги баёнотида.

Айни пайтда ушбу жиноий оилага тегишли бўлган 70 та кўчмас мулк объекти, 1,7 миллион евролик нақд пул, 250 минг евродан ортиқ заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо буюмлар, 16 миллион евролик банк, шахсий ва корпоратив активлар мусодара қилингани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Италия Сицилия жиноий оила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг