“Сити” Премьер-лигадан четлатилиши мумкин
Спорт
−
18:06 419 2 дақиқа
“Манчестер Сити” молиявий қоидаларни бузганлик бўйича мустақил комиссия қароридан норози бўлиб, апелляция берди. Агар клуб апелляцияда мағлуб бўлса, жамоа Премьер-лигадан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Дункан Каслзга таяниб, “The Touchline” нашри хабар берди.
Клуб бу қоидабузарликлар бўйича ўзини айбсиз деб ҳисобламоқда ва ҳозирда қарор юзасидан апелляция берган. Агар “Манчестер Сити” апелляцияда мағлуб бўлса, клубга нисбатан жиддий жазо чоралари қўлланиши мумкин. Улар орасида “шаҳарликлар”ни нафақат Премьер-лигадан четлатиш, балки Англия Футбол Лигаси мусобақаларида иштирок этишини ҳам тақиқлаш сценарийси бор. Англия Футбол лигаси Чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2 мусобақаларини ўз ичига олади.
Шунингдек, клубнинг амалдаги эгалари – Абу-Даби сармоядорларини “Манчестер Сити” бошқарувидан четлатиш ғояси ҳам муҳокама қилинмоқда. Айни пайтда ушбу эҳтимолий жазо чоралари апелляция натижасига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия Премьер-лигаси “Манчестер Сити” клуби 2009-2010 йилги мавсумдан 2017-2018 йилги мавсумгача бўлган даврда лиганинг молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ барча айблов бандлари, шунингдек, лига томонидан ўтказилган суриштирув билан ҳамкорлик қилишни истамагани билан боғлиқ айбловларнинг аксарияти бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь