Сирский Украина армиясининг асосий муаммосини айтди
Олам
−
03 Июль 2024 13575 1 дақиқа
Украина Қуролли кучларининг асосий муаммоси – мотивацион ҳарбий хизматчиларнинг етишмаслиги. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Шарқий фронтга сафари якунида маълум қилди.
“Ҳозирда ҳар қандай даражадаги қўмондонлар учун асосий муаммоли масала – бу бўлинмаларни ғайратли, яхши тайёрланган ҳарбий ходимлар билан таъминлаш”, деб ёзди Сирский Facebook'даги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, яна бир муаммоли масала – бўлинмаларни учувчисиз самолётларга қарши самарали кураша оладиган замонавий электрон уруш ва ҳарбий ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминлаш.
Унинг айтишича, Покровский йўналишидаги вазият энг оғирлигича қолмоқда. Сирский бу ҳудуд доимий эътиборга муҳтожлигини, шунингдек, қўшимча снарядлар ва ўқ отиш кучи билан таъминлашни таъкидлади.
“Бошқа йўналишларда жанговар ҳаракатлар интенсивлиги пасайган, фаол фронт чизиғи кучайган”, деб қўшимча қилди бош қўмондон.
Азизбек Эшмаматов
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель