Сирдарёнинг “қовунчи” раҳбарлари дунёга танилди. “Вирус” видео Британияга етиб борди

Жамият 18754
image

Аввалроқ, Сирдарё вилоятида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”ни нишонлашга бағишлаб ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Ғафур Мирзаев ортида турган махсус формали мансабдорлар Ўзбекистон Республикаси мадҳиясига қандай ҳурмат кўрсатишни билолмай қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Тармоқда мадҳия янграганда формали мансабдорлар навбат билан қўлларининг ҳолатини ўзгартиргани акс этган видео тарқалди. Ўзбек мансабдорларининг оддий ҳолатда нима қиларини билмай қолгани акс этган видео Европада ҳам кулгуга сабаб бўлди.

Дунёга машҳур BBC телеканалидаги шоуда ҳам айни шу ҳолат кулги остига олинди ва ўзбек мансабдорларининг каловлангани акс этган видео намойиш этилди. Қайд этиш керакки, BBC телеканалини фақатгина Буюк Британияда эмас, бутун дунёда миллионлаб одамлар томоша қилади.

Бунгача ушбу видео Россия, Хитой ва Қозоғистон ижтимоий тармоқларида тарқалиб, вирусга айланганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 739
Рейтинг: 3
t
×