Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Жамият

image

Сирдарё вилоятидан Жиззахнинг Фориш тумани аҳолисига  инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 23 апрель куни Сирдарё вилояти аҳолиси номидан сел келиши ортидан жабр кўрган Фориш халқига кўмак бериш мақсадида турли озиқ-овқат маҳсулотлари, кўрпа-тўшак жамланмасидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатилган. 

“Ушбу хайрли ишга вилоятимизнинг кўплаб фаоллари, депутатлар, тадбиркору ишбилармонлар ўзларининг беғараз ҳиссаларини қўшди.

Халқимиз азал-азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бунга "Сардоба" сув омборида юзага келган кўнгилсизлик шароитда ҳам гувоҳ бўлганмиз. Ўшанда бу инсонийлик қадриятларимиз янада кенг қулоч ёйиб, барча йўллар юртдошларимизни, биринчилардан бўлиб олижаноб жиззахликларни ҳам Сирдарё томон элтганди”, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди.

Сел келиши оқибатида Фориш туманида 5 киши ҳалок бўлди, 53 та турар жой ва уларнинг ёрдамчи хўжалик биноларига зарар етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг