Сирдарёдаги ёнғинда бир оиланинг 6 аъзоси ёниб кетди
Жамият
−
17 Февраль 2020
10072Бугун, 17 февраль куни соат 02:40 да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, “Кўркам диёр” МФЙ, Робот кўчасидаги 3-уй, 1-хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Ёнғин натижасида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 кв м майдондаги уй жихозлари ёнган.
Ёнғин соат 03:00 да ўраб олиниб, соат 03:45 да ўчирилган. Ёнғинда уйдаги 6 нафар фуқаролар ҳалок бўлишган. Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш ўртоғи), О.Ш., 1996 й.т. (қизи), О.Д., 2006 й.т. (қизи), О.А., 2010 й.т. (ўғли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси).
Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, ССБ ходимлари, ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.