Сирдарёдаги тошқиндан кейин Қозоғистонда икки қишлоқ сув остида қолди

Олам

image

Маълумки, кеча, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келди. Дамба ёрилган пайтда вилоят раҳбарининг қарори билан сув омборидаги сувни камайтириш учун марказий канал орқали сувни чиқариб юбориш бошланган.

Натижада Қозоғистоннинг Ўзбекистон чегарадош қисмидаги Туркистон вилояти Мақтаорол туманидаги коллекторлар (Сардоба, ВС-1, ВС-1.1, ВС 1.1.9, ВС-1.1.7, ВС-18, Жанубий, Д-3, Карой, Марказий) сув билан тўлган.

Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, 1 май соат 20:15 да Сардоба сув омборидан сув чиқариб ташлаш тўхтатилган.

Чегарадаги Туркистон вилояти Мақтаорол туманида коллекторларнинг сувга тўлиши ва тошиши натижасида Жана Жол, Женис, Жана Турмыс ва Енбекши аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолиши хавфи пайдо бўлган. Шунинг учун туман ҳокими техноген характердаги фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ушбу аҳоли манзилгоҳларидаги 2,2 мингдан кўпроқ одамни эвакуация қилишни буюрган.

Улар Мирзакент қишлоғига кўчирилди. Аҳоли мактабларда ташкил этилган эвакуация пунктларига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сув Сардоба сув омбори тошқини

Баҳолаганлар

1144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг