Сирдарёда юриб кетаётган Labo'да тарвуз еганлар 15 суткага қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида Labo автомобилининг юкхонасига сув тўлдирган ҳолда, юриб кетаётган вақтида тарвузхўрлик қилган тўрт нафар шахс 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, тўрт нафар йигит 1954 йилда туғилган Сирдарё тумани Ширин маҳалласида яшовчи фуқаронинг Labo'сини унинг бешинчи синфда ўқувчи ўғлидан олиб, машина юкхонасига сув тўлдирган ва юриб кетаётган вақтида тарвузхўрлик қилиб, мазкур ҳолат акс этган видеони ижтимоий тармоқ орқали тарқатган. 

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида уларнинг шахсига аниқлик киритилган. 

Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судида кўриб чиқилган. Йигитларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё тарвуз Labo

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг