Сирдарёда ёш келин ва куёв ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
11 Ноябрь 2020 9636 1 дақиқа
Сирдарёнинг Боёвут туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят прокуратураси хабар берган.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Боёвут тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, ушбу туманда жойлашган “Қаропчи” маҳалласида яшовчи фуқаролар – 1995 йилда туғилган Ш.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1999 йилда туғилган Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, яшаш хонадонида вафот этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.М. ва Д.М.ларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққанлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь