Сирдарёда қутуриш касаллигида гумон қилинган эркак вафот этди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Боёвут туманида қутуриш касаллигига гумон қилинган 64 ёшли эркак шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси матбуот котиби QALAMPIR.UZ га маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқарони жорий йилнинг февраль ойида ўзининг 3 ёшли, қора рангли ити чап оёқ болдир соҳасини тишлаган. Бироқ у июль ойигача бўлган вақт давомида тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган. Шунингдек, у 18 июль куни соат 19:20 да вилоят юқумли касалликлар шифохонасига қутуриш касаллигига гумон қилиниб, ётқизилган. Бемор ўтказилган даво муолажасига қарамасдан, 19 июль куни соат 21:35 да вафот этган. Ундан намуна олиш учун патологик анатомия текширувига жўнатилган.

Марҳумга жароҳат етказган итни бошқа фуқароларга жароҳат етказганлигини ўрганиш ва касаллик олдини олиш мақсадида марҳум яшаш манзилида штаб ташкил этилган. Тиббиёт ходимларидан иборат 10 та гуруҳ тузилиб, 32 нафар тиббиёт ходимлари хонадон айланиш тадбирларига жалб этилган. Санэпидқўмитанинг Боёвут тумани бўлими 10 нафар ходимлари эпидемиологик суриштирув ишларини олиб бормоқда. 

Билдирилишича, Сирдарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма масъуллари ҳамда туман мутахассислари томонидан маҳалладаги барча хонадонлардаги итларни, мушукларни қутуриш касаллигига қарши эмлаш тадбирлар олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё қутуриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг