Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган фуқароларга уй берилади
Жамият
−
07 Май 2020
8513Сирдарёда сув тошқини натижасида уйига жиддий зарар етган фуқароларга янги қурилган кўп қаватли уйлардан беғараз берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 май куни қабул қилинган “Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармошийида белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ фавқулодда ҳодиса натижасида уй-жойларига жиддий зиён етказилган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида:
• Ҳукумат комиссияси (А. Арипов), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги қайд этилган туманларда 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уй-жойларни муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан бирга қуриш (кейинги ўринларда — кўп қаватли уй-жойлар) бўйича беш кун ичида таклиф киритади;
• Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси икки ҳафта муддатда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини танласин ва уларни ажратиш бўйича материалларни тегишли вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишади;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
• Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев) билан биргаликда икки ҳафта муддатда кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун малакали пудрат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказади ва танлов ғолиблари билан кўп қаватли уй-жойларни қуриш бўйича шартнома имзолайди;
• кўп қаватли уй-жойлар ва муҳандислик-транспорт коммуникациялари қурилишида қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳа ечимларининг бажарилиши сифати, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назорати юритилишини таъминлайди;
• Сирдарё вилояти ҳокимлиги уй-жойларига сув тошқини оқибатида жиддий зиён етказилган фуқаролар рўйхатини тузсин ва уларга қурилган кўп қаватли уй-жойларда хонадонларни беғараз ажратиш чораларини кўрсин.
Аввалроқ, Сардоба сув омбори тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар берган эдик
LiveБарчаси