Сирдарёда тадбиркор рақобатчисини ўлдириш учун қотил ёллади

3-саҳифа

image

Сирдарёда одам ёллаб рақобатчи тадбиркорни ўлдиришга уринган “ишбилармон” ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 декабрь куни шахсини сир сақлашни сўраган “Х” исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У таниши тадбиркор Ж.З. (1994 й.т., муқаддам судланган) уни муқаддам “Босқинчилик” жинояти учун судланганлигидан хабар топиб, ўзига рақобатчи деб билган тадбиркор М.Д.ни ўлдиришга буюртма қилганини билдирган. 

Бу хизмати эвазига Ж.З. 5 000 АҚШ доллари беришни ваъда қилган ва таклифини рад қилган тақдирда бошқа шахсларни ёллаб бўлса ҳам уни ўлдиришини айтган. Шунингдек, у “Х”га олдиндан 1 000 АҚШ доллари бермоқчи бўлган. Фуқаро ўз мурожаатида уни жиноят содир қилишга ундаётган Ж.З.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Х” исмли шахс Гулистон шаҳрида жойлашган қабристон яқинида тадбиркор М.Д.ни қотиллик аломатлари билан ётган, юз ва бош қисми грим қилинган жасади ва уни вафот этгани сунъий равишда яратилган фото суратини кўрсатгач, буюртмачи тадбиркор Ж.З. Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласи ҳудудида унга 4 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Ж.З.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи Ж.З. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Сирдарё

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг