Сирдарёда сувдан қарзи бор хонадон эгалари таъминотдан узишларига қаршилик кўрсатди
3-саҳифа
−
21 Апрель
4757Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Гулистон туманида сувчилар калтакланди" сарлавҳаси остида видео тарқалганди. Тасвирларда қарздор оила аъзолари "сувчилар"ни ҳақоратлагани, хонадон эгасининг фарзанди эса уларни дўппослашга урингани акс этган.
Мазкур ҳолат Гулистон тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Аниқланишича, “Сирдарё сув таъминот” АЖ Гулистон тумани бўлими ходимлари фуқароларнинг ичимлик сувларидан мавжуд бўлган қарздорликларни ундириш юзасидан Гулистон тумани Соҳил маҳалласига борган.
"Ходимлар ичимлик сувидан қарздорликни бир неча маротаба юборилган огоҳлантиришларга қарамасдан тўламасдан келаётгани учун фуқаро С.У.нинг хонадонини ичимлик суви тармоғидан узмоқчи бўлганда хонадон эгаси ва унинг фарзанди Г.Л.лар масъулларга қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақоратлаган", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, “Сирдарё сув таъминот” АЖ масъул ходимларида тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.